25 Феврал 2023 йил 357

Газ қуйиш шохобчасида Нехиа-3 машинасига ўрнатилган газ баллонида чақнаш содир бўлди

2023 йил 25 февраль куни соат 11.00ларда Самарқанд шаҳар Ҳунармандлар МФЙ Бедил кўчасида жойлашган «Камалак» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида, шохобча ишчиси Пастдарғом тумани Гулобод МФЙда яшаган, 1980 й.т. М.З., ушбу шохобчага сиқилган газ қуйиш мақсадида келган ҳайдовчи 1994 й.т. Ҳ.Д. бошқарувида бўлган Некция-3 русумли автомашинага газ қуяётганда, багаж қисмига ўрнатилган газ балонининг ёрилиб кетиши натижасида чақнаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида МЧЖ ишчиси М.З. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech