15 Июл 2021 йил
483
Гиёҳванд моддаси савдосига чек қўйилди
2021 йил 13 июль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд шаҳар Ғиждувон кўчасида яшовчи, 1996 й.т. Н.Ф., 8,35 грамм миқдоридаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 4 миллион сўм эвазига сотган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати