26 Феврал 2021 йил 517

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 24-сессиясида Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тингланди

26 февраль куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 24-сессиясида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шавкат Рахмоновнинг 2020 йилда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Хусусан, 2020 йилнинг 10 августдан 10 сентябрга қадар «ТАФТИШ» махсус профилактик тадбири, 19 августдан 19 сентябрга қадар “Ичкиликбозликка қарши курашиш ойлиги” махсус профилактик тадбири, 19 сентябрдан бошлаб “Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги” махсус профилактик тадбири, 27 октябрь кунидан бошлаб руҳий касал, гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар билан профилактик ишлар тадбири, 17 ноябрь кунидан бошлаб вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш борасида ҳамкорликда ўтказилган комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлари, шунингдек, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 12 ой давомида вилоятдаги 1100 та маҳаллаларнинг 673 тасида ёки 61,2 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаганлиги, 101 тасида ёки 9,2 фоизида жиноятлар сони камайганлиги, 72 тасида ёки 6,5 фоизида жиноятлар сони барқарор ҳолатда сақланганлиги, вилоят ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги шахсларнинг 233 нафари ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланганлиги, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида 97,7 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалари далилий ашё тариқасида олинганлиги қайд этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech