11 Январ 2024 йил
1700
Халқнинг дарди билан яшаш, уларнинг мушкулини осон қилишга кўмаклашиш – бугун шу юртда турли лавозимларда хизмат қилаётган раҳбарларнинг устувор вазифасига айланди
Халқнинг дарди билан
яшаш, уларнинг мушкулини осон қилишга кўмаклашиш – бугун шу юртда турли
лавозимларда хизмат қилаётган раҳбарларнинг устувор вазифасига айланди.
Дарҳақиқат, аҳолининг
мурожаатларини тинглаш ва муаммоларини бартараф этиш борасида аниқ режалар
белгилаб олинган. Юртдошларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, турмушидан мамнун
бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.
Шу мақсадда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи
Раҳмат Маматов иштирокида Пайариқ туманининг Оққўрғон маҳалласида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш
мақсадида аҳолининг турли қатламлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқаролар ҳаётида учрайдиган
муаммоларни бартараф этиш, уларни қийнаб келаётган жараёнларга ечим топиш
масалаларига эътибор қаратилди.
Қабулда келиб тушган мурожаатлар
йўлларни таъмирлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, тергов ва
суриштирув органлари билан боғлиқ, коммунал соҳа, фирибгарлик, пул олди-бердиси
ва уй-жой, масалаларида бўлди.
Мурожаатларнинг ҳар бири ўрганиб чиқилиб, уларни ўз вақтида,
адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига аниқ
топшириқлар берилиб ижроси назоратга
олинди.
Оммавий сайёр қабул жараёнида бир гуруҳ ёшларга ID-карталари топширилди.