11 Август 2024 йил 785

Хавфсиз оила – фаровон турмуш гарови

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳудудларда “Хавфсиз оила” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Пахтачи туманида мазкур профилактик тадбирлар доирасида ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари иштирокида семинар ўтказилди.

Шу ерда вилоятдан келган ишчи гуруҳ аъзолари ва туман масъуллари ҳудудларга тақсимот қилиниб, маҳаллаларга ўрганишга чиқилади.

“Оила  турмуш” муносабатлари доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган мазкур тадбирлар туманда 2 кун давом этиши кўзда тутилган.

Text to speech