16 Июл 2024 йил
1951
“Хавфсиз оила” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда
Айни кунларда вилоятимизда “Хавфсиз оила” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирга жалб қилинган ишчи гуруҳи томонидан туман ҳокимлиги, сектор ишчи гуруҳи ва маҳалла жамоатчилиги иштирокида ҳар бир оила хонадонбай тарзда ўрганиляпти.
Жараёнда низоли оилаларни яраштириш, нотинч вазиятларга ечим топиш, ичкиликка ружу қўйган шахслар билан якка тартибда суҳбатлашиш белгиланган.