18 Июл 2025 йил
160
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Нарпай туманида манзилли ишлар амалга оширилмоқда
“Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Нарпай туманидаги маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида спиртли ичимликка ружу қўйган фуқароларга нисбатан профилактик суҳбатлар ташкил этилди ва муқаддам судланганларни оила аъзолари билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Маҳаллада ов қуроли эгалари бўйича ҳам назорат ишлари кучайтирилди. Жумладан, ов қуроли сақлаш бўйича хавфсизлик ҳолати кўздан кечирилди.