3 Июл 2025 йил
196
Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинцияси Жамоат хавфсизлиги департаментининг биринчи ўринбосари Янь Шанвэй бошчилигидаги делегация Самарқанд вилояти ИИБга ташриф буюрди
Делегацияни вилоят ИИБ бошлиғи поковник Раҳмат Маматов кутиб олди ва Бошқарма фаолияти ҳамда ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан ташиштирди.
Шундан сўнг икки тараф ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳамда тажриба алмашиш юзасидан расмий учрашув ўтказилди.
Учрашувда, туризм хавфсизлигини таъминлаш, терроризм, киберхавфсизлик, трансмиллий жиноятларнинг олдини олиш ва бу борада ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.