25 Январ 2023 йил 3148

Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш йўлга қўйилади

Ушбу қарор билан 2023 йил якунига қадар мансаб лавозимларини юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш ҳамда “E-nomzod” электрон ахборот тизимини яратиш белгилаб ўтилди.

Инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштирилиб, номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги саралаш ва ўрганиш босқичларини ўз ичига олади.

саралаш босқичи:

рўйхатдан ўтиш;
дастлабки ўрганиш;
интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш;
тест синови;
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

ўрганиш босқичи:

хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш.

Ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида уч ойлик бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганидан сўнг тегишли лавозимга тайинлаш йўлга қўйилди.

Равшан Ҳайдаров, ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари

Text to speech