Ички ишлар органларининг 200дан зиёд ходималарини Самарқандда бирлаштирган хотин-қизлар II-Республика форуми якунланди
Самарқандда жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари «Аёл - меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли» шиори остидаги хотин-қизлар ИИ-Республика форуми юқори савияда ўтказилди.
Форум Ички ишлар вазирлигининг барча ҳудудий бўлинмалари ҳамда таркибий тузилмаларининг 200 нафардан зиёд ходималарини бирлаштирди.
Самарқанд шаҳридаги Нурафшон саройида форумининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов, Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова, Республика маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғботчилари жамияти аъзоси Ж.Шермуҳаммедова ҳамда вилоят ИИБ бошлиғИ полковник Р.Т.Маматовлар иштирок этишди.
Тантанали тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов нутқ сўзлаб, форум иштирокчиларини самимий қутлади. Вазир ўринбосари ўз маърузасида ҳозирда ИИО сафларида 8 нафар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи», халқаро тоифадаги спорт устаси, 23 нафар спорт устаси ва 9 нафар спорт усталигига номзод, 4 нафар спорт йўналиши бўйича «Зулфия» мукофоти олган хотин-қизлар хизмат қилаётганлигини, яқинда – 10 февраль куни Остона шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича Х-Осиё чемпионатининг бешкураш (60 метрга тўсиқлар оша югуриш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш, баландликка сакраш, 800 метрга югуриш) босқичида Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиси кичик сержант Экатерина Воронина иккинчи бор олтин медални қўлга киритганини алоҳида таъкидлаб, хотин-қизларга берилаётган имкониятларни қайд этди.
«Эндиликда хотин-қизларни хизматида ўсишларини тизимли ташкил этиш учун мутлақо янги тартиб асосида истиқболли захира базаси шакллантирилади.
Бир ой муддатда, замонавий билимларни эгаллаган, ислоҳотларга интилувчан, ташаббускор хотин-қизларни селекция йўли билан аниқланади ва салоҳиятли аёл кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда тажрибали раҳбарларга бириктирилади. Май ойидан бошлаб, захирага киритилган хотин-қизлар Малака ошириш институти ва Академик лицейлар базасида махсус ўқув дастур асосида хизматдан ажратмаган ҳолда ўқитилади. Йил давомида, 3 йилдан ортиқ хизмат қилган олий маълумотга эга сафдор ва сержантлар таркибидаги хотин-қизлар офицерлик лавозимларига ўтказиб борилади» - деди, генерал-майор А.И.Икрамов.
Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова Президентимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган улкан имкониятлар тўгрисида сўзлади.
Шундан сўнг, Форум доирасидаги тадбирларда гўлиб ва совриндор бўлганлар тақдирланди.
Фидойи аёл кўрик танлови ғолиблари:
3-ўрин – майор Каримова Зохида Абдумаликовна (Наманган вилояти ИИБ);
2-ўрин – подполковник Султанова Мадина Махкамовна (ИИВ);
1-ўрин – майор Юнусова Моҳина Мавзуддиновна (Самарқанд вилояти ИИБ);
Заковат интеллектуал ўйини ғолиблари :
3-ўрин – Жиззах вилояти ИИБ хотин-қизлар жамоаси;
2-ўрин – Тошкент вилояти ИИБ хотин-қизлар жамоаси;
1-ўрин – Наманган вилояти ИИБ хотин-қизлар жамоаси;
Энг яхши китобхон ходима танлови ғолиблари:
3-ўрин – оддий Аскар Ортиқматова Севара Қодирали қизи (ХАХТҚҚ);
2-ўрин – майор Аманова Бахтигул Рашидовна (Тошкент шаҳар ИИББ);
1-ўрин – катта сержант Шукурова Шахноза Мукумжановна (ИИВ);
Шахмат мусобақаси ғолиблари:
3-ўрин – катта лейтенант Хўжаява Нилуфар Неъмат қизи (ИИВ);
2-ўрин – капитан Шарапова Дилафруз Сафаровна (Тошкент шаҳар ИИББ);
1-ўрин –лейтенант Шокаримова Гулҳаё Алижон қизи (Наманган вилояти ИИБ);
Шунингдек, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова «Ички ишлар органларига кўмаги учун» кўкрак нишони билан, Республика маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғботчилари жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова «Ички ишлар вазирининг қўл соати» билан тақдирланди.
Форум доирасида ички ишлар органлари ходималарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ички ишлар Вазирлигининг ижтимоий-маиший комиссия қарорига мувофиқ, 10 нафар аёлларга 90 миллион сўм миқдоридаги автокредитлар, 7 нафар ходималарга ссудалар ва 3 нафар ходималарга имтиёзли уй-жой ажратилди. Бундан ташқари, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган 3 нафар ходимларнинг оналарига дам олиш масканларига йўлланмалар берилди.
Шунинг билан хотин-қизлар ИИ-Республика форумини якунланди.
Келаси йилда ўтказиладиган форумга Бухоро вилояти мезбонлик қилади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати