7 Январ 2023 йил 561

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Иштихон туманида ўрганишлар олиб борди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов жорий йилнинг 5 январ куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди. Жумладан, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари билан учрашув ўтказилиб, туман ишчи гуруҳи фаолияти ўрганилди ҳамда тумандаги ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вазир ўринбосари туман ИИБга келиб шахсий таркиб билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида йўриқнома ўтказиб, Иштихон тумани ИИБ маъмурий биносини кўздан кечириб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман ҳокимлигига ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиб, ахолини газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф эитш юзасидан тегишли корхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманнинг “Хонақа” маҳалласига ташриф буюриб, ушбу маҳаллада жойлашган туман аҳолисига пропан газ балонларига газ тўлдириш шахобачаси бўлган “Иштихон ГАЗ ПЕТРОЛ” МЧЖда аҳолини суюлтирилган газ балонлари билан қай даража таъминланганлигини обдон ўрганилди.

Шу билан бирга туман Иштихон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасининг “Қабул-диагностика ва шошилинч хурургия” ҳамда “Реанимация” бўлимларига ҳам ташриф буюриб, шифохонадаги беморлар учун яратилган шароитларни ўрганди.

Шундан кейин, “Ғафур Ғулом” МФЙда жойлашган 3-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, муассасанинг иситиш тизими ва болажонларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, болаларга совғалар улашилди.

Ўрганишлар давомида вазир ўринбосари туманидаги “Иштихон” деҳқон бозорига бориб, озиқ-овқат савдо бозорига бориб нарҳ-наволар билан яқиндан танишди ҳамда аниқланган камчилиқлар бўйича туман сектор раҳбарларига алоҳида топшириқларни берилди.

Шундан сўнг, “Ғафур Ғулом” маҳалласига борилиб, маҳалла фуқаролари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар еткачиси, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспекторлари билан аҳолининг муаммолари юзасидан суҳбат ўтказиб, маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech