Ички ишлар вазирининг ўринбосари Каттақўрғон туманида ўрганишлар олиб борди
Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майёр Б.Ю.Мирзараҳимов жорий йилнинг 17 январь куни Каттақўрғон туманида ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди.
Жумладан, Каттақўрғон тумани 4 та сектор раҳбарлари билан учрашув ўтказилиб, шундан сўнг, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман хокимлигига ташкил этилган «Тезкор штаб» фаолияти билан танишиб, аҳолини газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли корхона ходимларига кўрсатмалар берилди.
Сўнг, вазир ўринбосари «Пайшанба» деҳқон бозори, қолипли нон ишлаб чиқариш цехи ва туман тиббиёт бирлашмасидаги вазиятни кўздан кечириб, ўзининг зарурий тавсияларини берди.
Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.