Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Н.С.Тураходжаев Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари фаолиятида рақамли технологияларни жорий қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Тураходжаев Нажмиддин Садирович Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари фаолиятида рақамли технологияларни қўллаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Бошқармада ўтказилган муҳокамада Ички ишлар бошқармаси ва унинг таркибий тузилмаларида локал тармоқлар ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоқни ривожлантириш орқали ички ишлар органларини рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш учун телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш, ички ишлар органларида электрон ҳужжат алмашинуви ва ҳимояланган электрон почта ягона тизимини татбиқ этиш, маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш ва унга идоравий маълумотларни қайта ишлаш марказларини интеграция қилиш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган масалалар тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Муҳокамада профилактика инспекторларини иш юкламаларини камайтириш мақсадида, ҳужжатлар юритувини электронлаштириш, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида сарсонгарчиликларни олдини олиш лозимлиги таъкидланиб, бу борадаги тадбирларни амалга оширишда қуйи тизимдаги раҳбарларнинг таклифлар муҳимлиги айтиб ўтилди. Белгиланган топшириқларни қисқа фурсатларда, сифатли амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати