Ички ишлар вазирининг ўринбосари Самарқанднинг чегара ҳудудларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Транспорт ва Туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич Самарқанд вилоятининг олис ҳудудлардаги, жумладан Ургут туманининг тоғли ҳудудларидаги аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида, туманнинг қатор маҳаллаларида бўлди.
Ўрганишлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, чегара ҳудудларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳам кўздан кечирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларига ўзининг зарурий тавсияларини берди.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник Мамаюсупов Сарвар Деҳканович Миллий гвардиянинг Тойлоқ туманидаги ҳарбий қисмида бўлиб, ҳарбийлар билан учрашди.
Ходимларга фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги борасида топшириқлар берди.
Бундан ташқари, хизмат олиб бориш давомида хизмат интизомига қатъий амал қилиш, Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан вилоятдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати