7 Сентябр 2021 йил 1363

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи ўқитувчиларни ишга таклиф қилади

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейига билим даражаси юқори, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга эга педагог ходимлар ишга таклиф этилади.

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейида ишлаш истагини билдирган номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Лицейга қабул қилинган педагог ва бошқа ходимларга ИИВ идоравий лицейларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи педагоглар ишга таклиф этилади:
Педагог ходимлар:
• она тили ва адабиёт;
• математика (таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
• жисмоний тарбия;
• биология (таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
• кимё
• физика (таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
• география (таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
• ҳуқуқшунослик (таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
• инглиз тили;
• Иккинчи хорижий тил (немис ва француз);
• Информатика ва АТ
• тарих (таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);

Профессор-ўқитувчиларга ўриндошлик асосида ишлаш учун шароит яратиб берилади.

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейида ишлашни хоҳловчи номзодлар +998979224684 ёки +998979275962 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейининг манзили: Самарқанд шаҳар, Мароқанд кўчаси, 46-уй

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи

Text to speech