3 Сентябр 2020 йил 484

Қидирувда ёрдам сўраймиз

Диққат қидирув!!!

2020 йил тахминан 10 июнь куни соат 08:00 ларда 1985 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Самарқанд шаҳар Нарпай кўчаси 12-уй 2-хонадонда ёлғиз ўзи яшаб келган, 1985 йилда туғилган Тўраев Суннат Хаитович яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: миллати ўзбек, кўзлари қисиқ (кўк рангда), бўйи тахминан 170-175см, ўртача гавдали, тўлачадан келган, юзи узунчоқ, сочи жигар ранг, чап томон қошининг тугаш қисмида 1 см.ли чандиғи бор.

Эгнидаги кийимлари: қора рангли фудболкаси, оч кўк рангли жинси шими, қора рангли таги оқ кросовкаси бўлган.

Тўраев Суннат кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998944744000 ёки +998906025040 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech