14 Август 2024 йил 771

ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йиғилиш ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йиғилиш ўтказди.

Унда мазкур соҳанинг раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда соҳанинг ҳар бир ходими хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Соҳадаги долзарб масалалар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.

Text to speech