ИИБ ходимларининг ташаббуси билан одам савдосининг олди олинди
2021 йил апрель ойининг бошларида 28 ёшли А.Ҳалим таниши 37 ёшли И.Орзигулни Туркия давлатига шаҳвоний мақсадларда ниятида алдов йўли билан унинг ишончига кириб, унга Туркия давлатидан яхши иш топиб беришини ва у ерга кетишида ҳам ёрдам беришини ваъда қилиб, унга тегишли фуқаролик паспортини эгаллаб, И.Орзигулни фуқаро “С” га 1000 АҚШ доллар эвазига сотишга келишиб, 2021 йил 27 апрель куни соат 22:00 ларда Пастдарғом тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган кафелардан бирида фуқаро “С” билан савдолашиб, 1000 АҚШ доллардан 800 АҚШ долларни олаётган вақтида вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва Пастдарғом тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ҳалимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.