9 Апрел 2024 йил 506

ИИВ ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари Самарқанд вилоятида


Аввал хабар берганимиздек, ИИВ ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Ансамбл томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида концерт дастурлари ташкил қилинмоқда.

Тадбирда ички ишлар ходимлари, уларнинг оила аъзолари, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари, фахрийлардан ташқари санъатга ихлосмандлари иштирок этилмоқда.

Хушовоз хонанда Дилноза Исмияминова, қизиқчи Аваз Охун ва бошқа эл севган санъаткорларнинг чиқишлари томошабинларга завқ бағишламоқда.

Тадбир давомида ички ишлар органлари сафида хизмат қилган ва бурчини бажараётганда вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига совғалар топширилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида ўтказилган "Дилларда ватан мадҳи" деб номланган кўрик танлови ғолибларига диплом ҳамда пул мукофотлари тантанали топширилди.

Text to speech