11 Январ 2022 йил 816

ИИВ Самарқанд академик лицейида “Ҳуқуқшунослик фанларини ўқитиш методикаси” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди

“Ўзбекистон Республикаси олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларнинг қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 10-24 январь кунлари Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида 2021/2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш, лицей ўқувчиларининг вақтларини мазмунли ўтказиш, рахбар ва педагог ходимларнинг касбий маҳоратларини ошириш, ўқув жараёнида янгича тартибда ишлашга ўргатиш ҳамда замонавий таълим беришни таъминлаш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 7 январь кунидаги 2022 йил 2/2-23-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд академик лицейида “Ҳуқуқшунослик фанларини ўқитиш методикаси” мавзусида 2022 йил 11 январь куни маҳорат дарси ўтказилди.

Мазкур маҳорат дарсига Самарқанд Давлат Университетининг юридик факультети ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди, доцент З.О.Қувондиқов таклиф этилиб, академик лицейи “Умумкасбий фанлар” ва “Махсус фанлар” кафедралари профессор ўқитувчиларига амалий машғулот дарсини ўтди.

Маҳорат дарсида касбий фанлар ва махсус фанлар профессор- ўқитувчиларига ҳуқуқий фанларни ўқитиш методикасининг ўзига хос хусусиятлари, дарс обектларининг ҳар хиллигини инобатга олиб, дарс машғулотлари мазмунинг бир биридан тубдан фарқ қилишлиги, дарснинг мазмуни, моҳияти, йўналишларини белгилашда ўқитувчининг шахсий ва педагогик сифатлари, билим даражаси, маҳорати муҳим ўрин тутишлиги, ўқувчиларнинг ҳуқуқуий саводхонлигини ошириш, дарсларда берилган билимларни ҳаётий ҳамда амалдаги тартиб қоидалар ва меъёрий нормалар билан бевосита боғлиқ бўлишлигини тушинтириб ўтди.

Шунингдек ҳуқуқий фанларга доир норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ИИВ Самарқанд академик лицейи

Text to speech