22 Июн 2021 йил
659
Безорилик содир қилиб, яшириниб юрган йигит ва қиз ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ушланди
ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, жиноят ишлари бўйича бўйича Нуробод тумани судининг 2021 йил 17 июнь кунидаги қидирув эълон қилиш ҳақидаги ажримига асосан, ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “а, г” бандлари билан айбланиб, қидирувда бўлган, Каттақўрғон шаҳар А.Темур маҳалласида яшовчи О.Т. ва Д.Ф. лар 19 июнь куни ушланиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати