14 Июл 2020 йил
423
Ҳимоя ордери берилди
Самарқанд шаҳар "Юлдуз" МФЙ да яшовчи ёш оила ажрим ёқасига келган. 1991 й.т. М.О. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБга мурожаат қилди.
Аниқланишича турмуш ўртоғи Н.М. билан оилавий келишмовчилиги натижасида эри уни ва иккита вояга етмаган фарзандини уриб, хақоратлаб, уйидан ҳайдаб чиқарган, эшикни қулфини алмаштириб, унга зўравонлик ва тазйиқ ўтказиб келган. Ҳозирги кунда М.О. иккита фарзанди билан ота-онасининг уйида яшаб келмокда.
Мазкур оилада келгусида жиноят содир бўлишининг олдини олиш мақсадида М.О.га ҳимоя ордери берилди. Турмуш ўртоғи билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.