Инспектор-психологлар фаолияти таҳлилий муҳокама қилинди
Вилоятда вояга етмаганлар, ёшлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича хизмат олиб борайтган инспектор-психологлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, хизмат интизоми ижрочилик интизомига риоя этиш бўйича вилоят раҳбарияти ҳузурида йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги ПҚ-5050-сонли Қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида ҳар бир ўқувчи кесимида психологик муҳитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида қонунбузилишларга муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш бўйича ички ишлар органлари тизимида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги ташкил этилди.
Вилоят миқёсида жами 239 нафар инспектор-психологлар штат бирлиги мавжуд. Улар томонидан 2023 йил ўтган 3 ойи давомида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида, хулқида ўзгариши бўлиб дарсга келмаган 398 нафар, ўқитувчига нисбатан менсимаслик ҳаракатларини содир қилган 10 нафар, ноқонуний жисмлар олиб юрганлиги учун 128 нафар, ўқувчилар билан жанжаллашган 196 нафар, порнографик маҳсулотлар сақлаганлиги учун 13 нафар, шунингдек зўравонлик ёки шавқатсизликни тарғиб этувчи материаллар сақлаган 29 нафар, жами 426 нафар вояга етмаган ўқувчиларнинг рўйхатлари шаклантирилиб, ушбу шакллантирилган рўйхатлар асосида ўқувчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Олиб борилган профилактик ишлар давомида, 5116 нафар тарбияси оғир бўлган болаларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, 865 нафар ўқувчи болаларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарлик чоралари кўрилди.
Бироқ, олиб борилган профилактик ишларга қарамасдан 2023 йилнинг ўтган 2 ойи давомида вояга етмаганлар томонидан жами 9 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларнинг таркибида қотиллик, автомашина олиб қочиш, ўғирлик, қалбаки пул ясаш каби ўта оғир жиноятлар турлари содир этилишига йўл қўйилганлиги танқид остида гупирилиб ўтилди.
Ушбу муҳокамада вилоят ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари майор Ф.Сатторовнинг инспектор-психологлар хизматда фойдаланишлари учун “услубий қўлланма” китоби тақдимоти ўтказилди.
Ҳулқида ўзгариши бор вояга етмаганларни аниқлаш улар билан профилактик ишлаш ташкиллаштириш бўйича мутахассис амалиётчи психолог Зиёдуллаева Зилола Убайдуллаевна сўзга чиқиб “Ижтимоий ҳимояга мухтож ўқувчилар билан ишлаш” мавзусида маъруза қилиб, инспектор-психологлар билан савол жавоб тарзда суҳбат ўтказиб ўз билимларини ўртоқлашди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати