9 Декабр 2020 йил
569
Иштихон, Пайариқ тумани ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари “Соғлом ҳаёт учун – 5000 қадам” пиёда юриш марафонида иштирок этишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғриси”ги ПФ-5924-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармонлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Иштихон, Пайариқ тумани ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ шахсий таркиби ва туман ташкилотлари билан биргаликда “Соғлом ҳаёт учун – 5000 қадам” марафони, шунингдек, спорт тадбирлари ўтказилди.