26 Сентябр 2020 йил 551

Иштихон туманида ҳам Тил миллат кўзгуси мавзусида тадбир ўтказилди

1989-йили Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши Истиқлолга эришиш йўлидаги энг муҳим қадам бўлганди. Ватанимиз мустақилликка эришгач она тилимиз ўзининг ҳақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиниши она тилимизнинг тараққиёти, ривожланиши ҳамда ўзига хос ва бой бисотини намойиш этишга кенг имконият яратди.

Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси, Конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан бирига айланди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Иштихон туманида «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан туман ИИБ ходимлари билан "Тил миллат кўзгуси" мавзусида маърифий тадбир ўтказлди.

Text to speech