9 Декабр 2020 йил 558

Иштихон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама ўтказилди

Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий ва доимий амал қилиш ҳайдовчининг ҳам, пиёдаларнинг ҳам бурчидир. Бу аввало ўз хавфсизлигимиз учун зарур.

Бугун 9 декабрь куни Иштихон туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Шейхларкент маҳалласи фуқаролари билан учрашиб йўл-транспорт ходималарининг олдини олиш ва ёш ҳайдовчиларда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этиш масъулиятини ошириш юзасидан тушунчалар бердилар.

Шу йилнинг 4 декабрь куни М-37 автомобиль йўлининг 59 километрида Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро Нажимов Дониёр бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Аҳмедова Гўзални уриб юборади. Олган жароҳатлари натижасида пиёда воқеа жойида вафот этади.

Ушбу бахтсиз ходиса юзасидан туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи Шерзод Эрназаров аҳолини яна бир бор йўл қоидаларига риоя қилиш ва хушёр бўлишга чақирди. Шунингдек керакли жойларда зарур йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Тадбир сўнггида сўз олган Шейхларкент маҳалласи раиси Р.Мавлонов йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган қисмида тунги ёритиш чироқларини кўпайтириш мана шундай ходисалар олдини олишини таъкидлади.

Олим ҚЎЧҚОРОВ.

Text to speech