24 Сентябр 2020 йил
1161
Иштихонда тўловни амалга оширмаган қарздорлар электр ва газ тармоғидан узиб қўйилмоқда
Иштихон туманида электр ва газдан қарздорликни бартараф этиш бўйича туман ҳокими раҳбарлигида йиғилишлар бўлиб ўтган эди. Туман ҳокими ва бошқа сектор раҳбарлари электр ва газдан қарзи бўлган тадбиркорлар ва фуқаролар билан жойларга чиқиб суҳбатлашмоқда.
Бунинг натижасида бир қанча тадбиркор ва фуқаролар ўз қарзларини ўша вақтнинг ўзида тўлашди. Тўлашни истамаганлар эса электр ва газдан вақтинча узиб қўйилди.
“Қарзингизни тўлаган заҳотингиз сиз яна газ ва электр тармоғига уланасиз. Бунга кафолат бераман” деди туман ҳокими.