26 Феврал 2021 йил 618

Ижтимоий тармоқда “25 февраль куни Жомбой тумани Парсезд бекатида содир бўлган” сарлавҳалари остида тарқатилган маълумотлар юзасидан

2021 йил 25 февраль куни соат 16:00ларда Жомбой тумани, Ширинкент маҳалласида яшовчи, Б.Ф., бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусда йўловчилар билан “Самарқанд-Булунғур” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётганида, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1071-км.даги бекат олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган фуқаролар ўзаро гап талашиб, улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Жомбой тумани ИИБ ходимлари воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганишганида, ҳайдовчи ва фуқаролар ўзаро келишиб олганлиги, жаҳл устида бир-бири билан тортишганлигини маълум бўлган.

Ушбу фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилганида, улар бир-бирига нисбатан даъвоси йўқлигини баён қилиб, белгиланган тартибда ариза беришдан бош тортишган.

Ҳолат юзасидан холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech