25 Март 2021 йил 590

Ижтимоий тармоқларда “Пахтачи туманида тунги пайтда ЙПХ ходимлари томонидан шахсий автомобилида ва хизмат давомида фойдаланиши керак бўлган боди камерасиз фаолият олиб борётганлиги тасвирланган” сарлавҳаси остида видеолавҳа юзасидан

Видеода акс этган ҳолатдаги ходимлар йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари эмас, балким, Пахтачи тумани ҳудудида жамоат тартибини сақлаш бўйича тунги хизматга жалб қилинган профилактика инспекторлари.

Маълумот учун, ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар атрофидаги жамоатчилик назорати масканлари олдида хизмат ўтаётган профилактика инспекторларининг тунги вақтларда шахсий хавфсизлигини таъминлаш яъни йўлнинг ёритилмаган қисмида хизмат ўташлари давомида ҳаракатланиб келаётган транспорт воситалари уларни кўриши учун, улар жезл таёқчалари ҳамда тунда ёритувчи нимчалар билан таъминланган.

Шу ўринда, айрим фуқаролардан, асл ҳолатни билмай туриб, ИИБ ходимларининг қонуний хизмат фаолиятига ҳалал бермасликларини сўраймиз.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech