19 Июн 2021 йил
420
Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд шаҳридаги "Рустам" маҳалласидаги Муродқул исмли зўровон бировнинг уйига босқинчилик қилаётганлиги айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан
Фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан 2020 йилда қонуний ажрашган бўлиб, суднинг мажбурий тартибда киритиш тўғрисидаги карорига асосан, МИБ томонидан турмуш ўртоғининг уйига мажбурий тартибда киритиб қўйилган.
2021 йилнинг 16 июнь куни Ф.М. ва унинг қайнонаси Н.М. ўртасида келиб чиқган жанжал оқибатида қайнона ва келин бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.
Жанжалдан хабар топган Ф.М. (келин)нинг қариндошлари Н.М. (қайнона)нинг яшаш уйига келиб, дарвоза ёпиқ бўлганлиги сабабли дарвозани уриб, ичкарига киришга уринган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати