9 Июл 2020 йил 579

Яна бир аёлга ҳимоя ордери берилди.

Самарқанд шаҳар, "Дўстлик" МФЙ да истиқомат қилувчи оилаларнинг бирида уй-жой масаласи юзасидан қайнота-келин ўртасида келишмовчилик келиб чиққан, 1946 й.т. нафақахўр Х.Б. келини 1984 й.т. Г.Н. (Г.Н.нинг турмуш ўртоғи вафот этган) га тазйиқ ва зўравонлик ўтказиб, келини ва иккита фарзандини уйидан хайдаб чиқариб, дарвоза калитини алмаштириб, яшаётган уйига киритмай қўяди. Қайнота томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган Г.Н.га Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ томонидан "ҳимоя ордери" берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech