29 Май 2021 йил 459

Яна бир ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида ЙТҲ содир бўлди

#ЙТҲ

29 май куни Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1060-км.да, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Камаз-35320” русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида, руль бошқарувини йўқотиб, олд томонда ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu” русмли автомашинани орқа чап томонига келиб урилган.

Ҳодиса натижасида автотранспорт воситаларига шикаст етган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳайдовчиларга яна бир-бор мурожаат қилиб, узоқ йўлга чиқишдан олдин, дам олиш лозимлигини эслатамиз!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech