9 Март 2021 йил
441
Яна бир фуқаро ҳужжатсиз ов милтиғини ўз ихтиёри билан топширди
Самарқанд вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбирлари доирасида, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида, Пастдарғом тумани Уклон қишлоғида яшовчи фуқаро, марҳум бобосидан қолган ИЖ-16 русумли ов милтиғини ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати