6 Июн 2021 йил 487

"Яна бир крутой майор" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

24 май куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Нуробод тумани “Улус” қишлоғида яшовчи Қ.Умаров қўнғироқ қилиб, товламачилик, таъмагирлик содир қилинаётганлигини баён қилган.

Мурожаатдаги ҳолатга аниқлик киритиш учун Каттақўрғон шаҳар ИИБ профилактика инспектори майор Ф.Турдиниязов фуқаронинг олдига бориб, у билан суҳбатлашганида, фуқаро нотўғри хабар берганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатни расмийлаштириш учун шаҳар ИИБ га таклиф қилинган.

Қ.Умаров ИИБ биносига боришдан бош тортиб, ходимга қаршилик кўрсатиб, уни видео тасвирга олишни бошлаган. Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 195-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Профилактика инспекторининг бош кийимсиз, тиббий ҳимоя ниқобисиз бўлганлиги юзасидан вилоят ИИБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech