Янги йил муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи маъмурий қамоқда, реабилитация этиш марказида сақланаётган шахслар, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчиларини байрам билан табриклади
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Рахмонов маъмурий қамоқда, реабилитация этиш марказида сақланаётган шахслар, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчиларини байрам билан табриклади.
Дастлаб, ИИБ бошлиғи ППХ ва ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус муассасасига ташриф буюриб, у ерда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни кириб келаётган янги 2021 йил билан табриклади. Улар билан дилдан суҳбат қурди. Барчага эзгу тилаклар билдирилиб, байрамона тушлик дастурхони ташкил қилинди. Жазо муддатини ўтаётган фуқароларнинг муаммолари тингланди. Жазо муддатини ўташ даврида ўзларига тегишли хулосаларни чиқаришлари, шунингдек, маънавий озуқа олишлари учун уларга китоблар совға қилинди.
Шундан сўнг, “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация этиш маркази”га ташриф буюрилди. Бу ерда сақланаётган шахслар учун байрам тадбири ташкил этилди. ИИБ бошлиғи марказда сақланаётганларни байрам билан табриклаб, ушбу фуқароларни сақлаш шароитларини кўздан кечирди. Уларга байрам совғалари ҳамда китоблар тўплами топширилди.
Навбатдаги манзил “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази” бўлди. ИИБ бошлиғи бу ерда сақланаётган тарбияланувчи билан суҳбатлашар экан, унинг оилавий аҳволи, яшаш тарзи, келажакдаги режалари билан танишди. Тарбияланувчига маънавий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга топшириқлар берди. Тарбияланувчини байрам билан табриклаб, совғалар улашилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати