6 Август 2020 йил 1407

Жомбойнинг 3-секторида ҳайрли тадбирлар давом этмоқда.

Жомбой тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари туманнинг Олмазор маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пункти ҳамда тез тиббий ёрдам шахобчаси фаолияти билан танишди.

Тиббий муассасаларда беморлар учун яратилган шароитлар, муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари белгиланди.

Шунингдек, Қарапчи қишлоғида яшовчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Маълумот учун, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи Шодиевлар оиласи кўп йиллардан бери таъмирталаб уйда яшаб келган. Уларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, янги уй-жой қуришда 3-сектор вакиллари томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳусусан, фуқаро С.Бобоевага соғлиги учун зарурий дори-дармонлар етказиб берилди.

Text to speech