4 Сентябр 2020 йил 754

ЙПХ инспекторларига бўйсунмай ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солиб транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи 6 суткага қамалди

ЙПХ инспекторларига бўйсунмай ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солиб транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи 6 суткага қамалди

2020 йил 03 сентябрь куни соат тахминан 23:45 ларда Самарқанд шаҳар “Қўшҳовуз” кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.Тошпўлатов Самарқанд шаҳар “М.Улуғбек” кўчаси бўйлаб ўзига тегишли кул рангли, Нексия-2 русумли автомашинани бошқариб келаётган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан унга тўхташ ишораси берилади.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттиради.

Шубҳали бўлган ушбу транспорт воситасига Самарқанд шаҳар “Беруний” ва “М.Улуғбек” кўчалари чоррахасида хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори томонидан ҳам тўхташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи такроран ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин ҳаракатланишда давом этади.

Ҳайдовчининг шахсига тезкорлик билан аниқлик киритилиб, ушланди.

Унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194, 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судига юборилди.

Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан олти сутка маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech