17 Феврал 2021 йил 499

Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, Каттақўрғон туманида 20 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди

Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили сўнги вақтларда автоҳалокатлар асосан тунги вақтларда содир бўлаётганини кўрсатмоқда. Айтиш керакки, Каттақўрғон тумани худудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-37 магистрал йўлининг 72 километридан 75 километригача бўлган масофада бир қатор кўнгилочар масканларнинг қад ростлаши натижасида кейинги йилларда ушбу ҳудудда ҳам маҳаллий аҳоли иштирокида йўл транспорт ҳодисалари содир этилиши кўпайиб бораётган эди.
 
Бу кўнгилсиз ҳолатга барҳам бериш мақсадида туман ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан мазкур ҳудудда жойлашган тўйхона ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказиш масканлари раҳбарлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда магистрал йўлнинг ушбу қисмида таянч устунлари ўрнатилиб, 20 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Етарлича кўринмаслик шароитида ҳайдовчини уйқу босиши оқибатида у ҳушёрликни йўқотиб рулда ухлаб қолиш ҳолатлари кўп учрайди.

Бу эса мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларининг юзага келишига сабаб бўлиши табиий. Туманимиз ҳудуди бўйлаб бу турдаги замонавий ёритиш чироқларининг ўрнатилиши содир бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларнинг олдини олишига умид билдирамиз.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги

Text to speech