22 Феврал 2021 йил 296

"Камаз" автотранспорт воситасида юзага келган ёнғин юзасидан маълумот

"Камаз" автотранспорт воситасида юзага келган ёнғин юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқларда "Камаз" русумли юк машинасида ёнғин содир бўлганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат 2021 йил 21 февраль куни соат 11:00 ларда Самарқанд тумани "Чумчуқли” маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Ёнғин юк машинаси симларида содир бўлган қисқа туташув натижасида келиб чиққан. Ҳолат ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник созлигига эътибор беришларини сўрайди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech