Каттақўрғон шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс қўлга олинди
Каттақўрғон шаҳар Яккабоғ МФЙ да яшовчи, фуқаро ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 27 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактаби олдидан, вояга етмаган ўғлига тегишли бўлган баҳоси 1.500.000 сўм бўлган велосипед номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлиги маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбаттан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғрилик жиноятини Навоий вилояти Хатирчи тумани Бўғирдоқ МФЙда яшовчи, 1985 й.т. Ю.С. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати