КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ "25 ОКТЯБРЬ - ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар!
Бугун мамлакатимизнинг тинчлик ва хавфсизлиги ҳимоячилари, ватанимизнинг фидойи фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимларининг касб байрамларидир.
Шу муносабат билан Сиз азизларни ушбу байрам билан чин дилдан муборакбод этаман.
Албатта халқимиз тинчлик ва осойишталик, хотиржам ва фаровон ҳаётимиз учун туну-кун меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимларининг меҳнатларини жуда қадрлайди. Айни вақтда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими замон талаблари даражасида такомиллашаётган даврда Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимларининг ўз зиммасига юкланган вазифаларини фидойилик билан адо этаётганлиги алоҳида ўрин тутади. Муҳими, тизимда ўз касбининг усталари, профессионал кадрлар профилактика, тезкор-қидирув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, қўриқлаш, патруль-пост хизматлари, алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари сафларида матонат билан хизматини ўтаётганликларини алоҳида эътироф этаман.
Кейинги йилларда Ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини-ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда сезиларли самара бераётир.
Шунингдек, бугун халқимиз бошидан кечираётган синовли кунлар, пандемия даврида шаҳримизда бу борада олиб борилаётган ишларда кўрсатаётган хизматларингиз таҳсинга лойиқ.
Ички ишлар бўлими шахсий таркибининг нафақат касб маҳорати, балки маънавий-маърифий, сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимини ошириш борасида олиб бораётган ишлари соҳадаги ютуқларни кўпайишига хизмат қиляпти.
Азиз дўстлар!
Сизни яна бир бор Касб байрамингиз билан табриклаб, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламан. Ватанимиз ҳимояси йўлида олиб бораётган фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!