Каттақўрғон шаҳри ҳудудида гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида, бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди
Каттақўрғон шаҳри ҳудудида гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида, бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Каттақўрғон шаҳар, “Сардоба” кўчасида яшовчи, 1962 й.т. У.Х. нинг яшаш уйи холислар иштирокида тинтув қилинганида, ер тўласидан 2 туп қуритилган ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик ўсимлигининг танаси, 2 та оқ қоғозга ўралган ҳамда 1 дона елим идишда қуритилган гиёҳвандлик моддалари топилиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар, “Яккабоғ" МФЙ, “Эзгулик” кўчасида яшовчи, 1984 й.т. О.В.нинг яшаш уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида, унинг экин майдонидан 5 туп марихуанна гиёҳвандлик ўсимлиги, шунингдек, уй хоналаридан гиёҳванд моддалари истеъмол қилиш учун мўлжалланган “трубка”, 1 дона ўткир тиғли пичоқ ва 1 дона ғилофга солинган совуқ қирол туркумига кирувчи пичоқ аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” маҳалласи, “Беруний” кўчасида яшовчи, К.Р.нинг яшаш уйи экин майдонидан 1 туп марихуанна гиёҳвандлик моддаси ўсимлиги борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Каттақўрғон шаҳар “Амир Темур” кўчасида яшовчи, Шахло исмли аёл пул эвазига яшаш уйида жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бераётганлиги юзасидан ўтказилган тадбир давомида, Каттақўрғон шаҳар “Ўрикзор” МФЙ, “Самарқанд” кўчасида яшовчи, М.Ш. 400.000 сўм пуллар эвазига танишини жинсий алоқага “қўшаётган” вақтда ушланиб, ҳужжатлаштирилди.
Тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати