19 Феврал 2021 йил 523

Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар “маҳаллабай”  ўтказилмоқда

Каттақўрғон шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш, жиноят содир этишга мойил ва жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан профилактик тадбирларни ўтказиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишлар самарадорлигини кучайтириш мақсадида, Каттақўрғон шаҳар ИИБ, 7-сон Тергов ҳибсхонаси ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар бир маҳалла ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, шаҳарнинг А.Темур МФЙ ҳудудида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида, маҳалла ҳудудидаги 34 та кўп қаватли уйлардаги 940 та хонадонларга кирилиб, паспорт-виза тадбирлари ўтказилди, 14 та савдо объектлари, 2 та таълим муассасаси ўрганилди.

-13 нафар муқаддам судланган;

-8 та низоли оилалар;

-9 нафар жанжалкаш шахслар;

-5 нафар фоизга пул берувчи шахслар;

-9 нафар енгил табиатли аёллар;

-14 нафар Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турувчи, спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳванд ва тажовузкор руҳий касаллар;

-27 нафар ишсиз, кам даромадли оилалар;

-3 нафар тарбияси оғир вояга етмаганлар, жами 88 нафар шахслар, шунингдек, 16 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган шахслар ўрганилиб, профилактик қамровга олинди.

Шунингдек, 6 нафар Пробация ҳисобида туриб, жазо ўтаётган маҳкумларнинг яшаш жойида ўрганишлар ўтказилиб, ҳар бири келгусида қайта жиноят содир этмаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўтказилган тадбир давомида, жами 52 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар  расмийлаштирилди. Хонадон ва савдо объектларини қўриқловга олиш бўйича ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида, бир нечта хонадон ҳамда савдо объектларини пультга улаш бўйича розилик аризалари олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Text to speech