12 Март 2021 йил
449
Каттақўрғон шаҳрининг 3-сектори ҳудудида 211 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди
Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Каттақўрғон шаҳар ҳудудида аҳоли, айниқса, камбағаллар, ёшлар ва аёллар дафтарида бўлган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни ўзини-ўзини банд қилдириш мақсадида, 211 нафар фуқароларга турли ускуналар тарқатилди.
Жумладан, 25 та металл буюмларни пайвандлаш, 2 та пластмас буюмларни пайвандлаш ускунаси, 9 та мотокултиватор, 66 та тикув машинаси, 80 та пишириқ печи, 1 та компьютер жамланмаси, 1 та кулолчилик ускунаси, 4 та дурадгорлик ускунаси, 7 та карчер ускунаси, 17 та сартарошлик ускуналари тарқатилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати