3 Феврал 2021 йил
493
Каттақўрғон тумани 3-сектор раҳбарининг "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
Унда туман 3 сектор раҳбари – ИИБ бошлиғи Абдували Отамуродов бошчилигида масъул ходимлар иштирок этиб, “Янгиқўрғонча”,"Шўрак", "Уйшун", "Полвонтепа", "Баландравот", ҳамда “Янгиравот” маҳаллалари ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Учрашув аввалида сектор раҳбари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ички ишлар органлари, туман ИИБ фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берди.
Йиғилишда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, касбга йўналтириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.
Тадбир ўқувчи-ёшлар билан ўзаро мулоқот шаклида ўтказилиб, масъуллар томонидан ёшлар муаммолари тингланди ва амалий чора кўриш белгиланди.