Каттақўрғонда қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тезкор маълумот олинган. Унга кўра ИИБ ходимлари билан бирга ўтказилган тадбирда фуқаро У.Ш. қалбаки 3 000 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини Каттақўрғон деҳқон бозорида фуқаро Ш.О.га миллий валютага айирбошлаш учун берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Тадбир давомида, У.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда:
— 50 ва 100 купюрали 17 400 АҚШ доллари, 1 дона 5 000 купюрали Россия рубли;
— 1 дона 1 000 купюрали Перу пул бирлиги ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук;
— “НР” русумли рангли принтер мавжудлиги аниқланган.
Ашёвий далил сифатида олинган валюталар ўтказилган экспертиза хулосасига кўра қалбаки эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
©️ Бош прокуратура