8 Феврал 2021 йил 429

Каттақўрғонда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди

2021 йил 8 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ, Самарқанд вилояти ДХХ ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар Дўст Ишбеков кўчасида яшовчи, 1980 туғилган, фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун махсус жой “Арена” ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг (ўн минг) сўм миқдорда пул олиб келганлиги аниқланди.

“Арена”да жами 3 нафар фуқаролар ўзларининг хўрозларини уруштириш учун олиб келганлиги, 70 га яқин фуқаролар эса томошага келганлиги аниқланиб, уларнинг ёнлари кўздан кечирилганда 3 нафар фуқароларнинг чўнтакларидан "марихуанна" гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида 51 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech