Каттақўрғонда қорбобо шапкасини кийган йигит дўкон эшигини бузиб, ичкаридан телефон ўғирлади
2020 йил 11 декабрь кунидан 12 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” МФЙ “Самарқанд шох” кўчасида яшовчи фуқаронинг уйидан очилган телефонларни созлаш устахонаси эшигини бузиб, устахона ичкарисида бўлган бир дона баҳоси 4.177.200 сўмга тенг бўлган қўл телефонни яширин равишда талон-тарож қилиб воқеа жойидан яширинган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур ўғирлик жиноятини Каттақўрғон тумани Уйшун қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган Э.Д. содир қилганлиги аниқланиб, ундан
“Iphone-7” русумли телефон ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати