29 Январ 2021 йил 333

Каттақўрғонлик бедарак йўқолган қиз топилди

Каттақўрғонлик бедарак йўқолган қиз топилди

2021 йилнинг 10 январь куни Каттақўрғон шаҳар "Ўрикзор" МФЙ да яшовчи, 2004 йилда туғилган Эргашева Покиза Жамшид қизининг уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги тўғрисида кўплаб хабарлар берган эдик.(https://t.me/samiibuz/8579)

Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Эргашева Покиза Навоий вилояти ҳудудидан топилиб, уйига қайтарилди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси қидирув тадбирларига ўз хиссаларини қўшган барча фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдиради.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech