Каттақўрғон тумани Қумоқ МФЙ да яшовчи фуқаро Х.Ш. турмуш ўртоғи оламдан ўтганидан сўнг онасининг қизлик уйига 3 та фарзанди билан қайтиб келиб яшашга мажбур бўлган, 1984 йилда туғилган Х.А. йиллар давомида “уйдан чиқиб кетинглар” – деб, опаси Х.Ш.га рухий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келгани сабабли туман ИИБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Д.Бегназарова ушбу фуқаронинг яшаш уйига бориб, ҳолатни ўрганди.
Ҳақиқатдан ҳам Х.Ш. укаси билан бир хонадонда яшаб келаётганлиги, укаси Х.А. ичиб келиб жанжал кўтариб, опасини уриб, ҳақоратлаб келиши аниқланди ва Х.Ш.га “ҳимоя ордери” берилиб, укаси Х.А. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, расмий огоҳлантирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: